Туркиянинг "Фенербахче" клуби Босния фуқаролигига эга сербиялик футболчи Раде Крунич билан музокараларга катта аҳамият бермоқда.
Aлбатта, клуб президенти Aли Кочнинг ўзи бу ҳақда журналистлар билан суҳбатлашди.
"Раде Крунич "Фенербахче"га ўтмоқчи. Биз унга ёзда ваъда қилган маошни бера олмаймиз, вазият ўзгарди, аммо музокараларимиз давом этмоқда", - дея Кочнинг сўзларини келтиради Derbyderbyderby.
Эслатиб ўтамиз, Крунич Италияда 2014 йилдан бери, яъни қарийб ўн йилдан бери ўйнаб келмоқда. “Милан”га қадар у “Верона” ва “Эмполи” клубларида ҳам ўйнаган.
Туркия Суперлигаси турнир жадвалида “Фенербахче” пешқадамлик қилмоқда.