"Барселона" вингери Рафинья Испания Суперкубоги ярим финалидан ўрин олган "Осасуна"га қарши ўйинда жароҳат олди.
Альфредо Мартинес хабарига кўра, 27 ёшли бразилиялик футболчи сон мушакларидан жароҳат олган ва у Суперкубок финалида майдонга тушмайди.
Рафинья бу мавумда 20 та ўйинда 4 та гол уриб, 7 та ассист берди.