Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

Моуринью: "Матбуот "Реал"нинг мағлубиятида мени айблайди"

Баҳо:
+ | -

"Гранада"га қарши бўлиб ўтган Испания Ла-Лигаси 22-тури ўйини (0:1) дан сўнг "Реал" бош мураббийи Жозе Моуринью ўз жамоаси ўйини ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз салбий натижага эришдик. Биз ҳаттоки дуранг имзолай олмадик ва бу ҳол мени мутлақо қониқтирмайди. Айниқса ўйиннинг биринчи бўлимида кўрсатган ўйинимиз мени ташвишлантирмоқда, дастлабки 45 дақиқани жуда ёмон ўтказдик.

Иккинчи бўлимда анча яхши ўйнай бошладик, ташаббусга эга бўлдик, бир неча вазиятлар яратдик. Лекин барибир ҳисобни тенглаштиришга, қилинган ишдан қандайдир қониқиш ҳисси ҳосил бўлишга эриша олмадик.

Жамоамиз муваффақиятсизликка мутлақо бошқача муносабатда бўлиши лозим. Бугун чоршанба куни "Барселона"га қарши 90 дақиқа ўйнаганлар ҳам, ўйинни захира ўриндиғидан кузатганлар ҳам майдонга чиқишди. Улардан дастлаб санаганларим нега чарчаганини тушунаман: улар қизғин ва жиддий ўйин ўтказишди, улкан ишларни амалга оширишди.

Лекин чоршанба куни захира ўриндиғида ўтирган ва ҳаттоки ўйин қайдномасига ҳам киритилмаган баъзи ўйинчиларда нега бу қадар чарчоқ кузатилгани мени ҳайрон қолдирмоқда. ("Гранада"га қарши майдонга тушганлардан Фабиу Коэнтрау, Серхио Рамос, Анхель Ди Мария ва Марсело "Барселона"га қарши кубок ярим финалида майдонга чиқишмаган эди).

Чемпионат тақвимини ҳам алоҳида тилга олиб ўтишни истайман. Бир ҳолат борки, анчадан буён кундек равшан бўлиб қолмоқда. Тақвим тузилишига таъсир эта олмайдиган, ўз таклифларини эшитишларига эриша олмайдиган жамоалар бор. Чоршанба куни "Реал" ҳам, "Барселона" ҳам кўп куч сарфлаб, катта ўйин ўтказишди. Бироқ чемпионатда у жамоаларнинг бири бугун ўйнамоқда, иккинчиси эса эртага ўйнайди. Бу ҳол доимий такрорланмоқда.

Албатта, ғалабалар қўлга киритилиб турилганда, сиз — журналистлар бутун шарафни жамоага топшириб қўясизлар. Жамоа ютқазса — мураббий айбдор. Биз яхши ўйин ўтказа олмадик, жамоа ҳам ўзининг яхши тарафини намойиш этиб бера олмади — бугун натижа учун бор масъулиятни ўз зимамгна оламан», — деди Моуринью.

Манба: championat.com
Киритилди: 11:25, 03.02.2013.
Ўқилди: 7209 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [6869]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [2714]

Кейн «Бавария»дан кетишга ва «Барселона» футболчисига айланишга қарор қилди [1800]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1701]

Zo'r TV телеканали 17-май куни «Севилья» - «Реал» ва «Барселона» - «Бетис» ўйинини жонли трансляция қилади [1612]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1555]

Моуриньо: «Бенфика»да қолиш эҳтимолим 99 фоизни ташкил этади» [1516]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1503]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1502]

ЎзПФЛ «Динамо» клуби бош мураббийи Вадим Абрамовни расман огоҳлантиради [1432]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик