"Реал" бош мураббийи Карло Aнчелотти захира ўйинчиларини олдиндан режалаштирмаслигини айтди.
Италиялик мутахассис футболчиларнинг ҳолатига баҳо бериб, кейин қарор қабул қилади.
"Ўйин бошланишидан олдин алмаштиришларни режалаштирмайман. Мен майдонда ҳамма нарсани баҳолайман.
Aгар ўйинчи чарчаган ёки етарлича яхши бўлмаса, мен уни алмаштираман. Мен хурсандман, чунки захира ўриндиғидаги барча ўйинчиларда ўйнаш учун ажойиб мотивация бор”, деди Aнчелотти матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, эртага “қироллик клуби” Испания Суперкубоги финалида каталониялик “Барселона”га қарши майдонга тушади. Бир йил муқаддам "Лос-Бланкос" ушбу турнир финалида каталонияликларга мағлуб бўлганди.