"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес Испания Суперкубоги учун "Реал" билан бўлажак ўйин ҳақида гапирди.
"Биз унвонлар бўйича "Реал"га тенглашдик ва бу йил биз улар билан Суперкубок учун курашяпмиз. "Барселона" кучайиб бораверади", - дея Хавининг сўзларини келтирмоқда Diario AS.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум якунида “Барселона” мамлакат чемпиони бўлган ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритганди. Бу йил Хави шогирдлари чемпионлик унвонини ҳимоя қилишлари керак.