"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоаси янги совринларни қўлга киритишга тайёр эканлигини айтди.
"Менда жамоа яна оч қолганини ва яна чемпионликни қўлга киритишни хоҳлаётганини ҳис қиляпман. Нега йўқ бўлиши керак?" - деди Гвардиола.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда "Манчестер Сити" треблга эришиб, Англия чемпиони, мамлакат кубоги ва Чемпионлар лигаси ғолибига айланганди. Қайд этиш керакки, жорий мавсумда "шаҳарликлар" иккита соврин – УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қўлга киритишди.
"Манчестер Сити" ҳозир икки ҳафталик танаффусга йўл олган. Гвардиола шогирдлари навбатдаги ўйинни 31 январь куни “Бёрнли”га қарши ўтказади.