Декунинг айтишича, "Барселона" ҳали ҳам бош мураббийи Хавига ишонади.
Кеча каталонияликлар Испания Суперкубоги финалида “Реал”га (1:4) мағлуб бўлишди.
- Бу натижадан кейин клубнинг Хавига муносабати ўзгарганми?
- Бемаъни савол. Ҳозир бу ҳақда сўрашнинг вақти эмас. Биз унга ҳали ҳам тўлиқ ишонамиз.
Мағлубият қийин, уни таҳлил қилиш керак, лекин ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Биз "Унионистас" билан (Испания Кубоги) бўладиган ўйин ҳақида ўйлашимиз керак" - деди "Барселона" спорт директори.