"Милан"ни чемпионлик учун даъвогарлар рўйхатидан олиб ташлашни сўраган Стефано Пиоли ортидан унинг шогирди Оливье Жиру ҳам худди шундай руҳда гапирди.
Франциялик ҳужумчи турнир нуқтайи назаридан ҳозирча шубҳали бўлган клубнинг чемпионлик истиқболларини эмас, балки аниқ ўйинларни муҳокама қилишга чақирди.
"Биз ҳеч кимни қувмаслигимиз керак. Биз бор эътиборимизни ўз ўйинимизга қаратишимиз керак. Ўйин бўйича, босқичма-босқич ўсамиз.
Биринчидан, ўз натижаларимизга қараймиз ва шундан кейингина бошқа бировнинг хатоларига умид қиламиз. Биз иккинчи даврани яхши бошладик”, - дея Оливье Жирунинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.