"Севилья"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Алехандро Гомес "Реал" ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердени қандай жароҳатлаганини эслади. Воқеа ЖЧ-2022 бошланишига бир ой қолганда содир бўлган, бироқ уругвайлик футболчи ЖЧда ўйнай олганди.
"Вальвердега нисбатан қўполликдан сўнг телефон рақамимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Биз 1:3 ҳисобида ютқазаётгандик ва мен аҳмоқона қоидабузарлик қилдим. Пасни ушлаб қолишга уриниб, Федерикони тиззасига зарба бердим. Бечора оғриётган эди. Жаҳон чемпионатига атиги бир ой қолганди. Шундан сўнг ҳамма Вальвердега атайин жароҳат етказганимни айта бошлади. Менинг рақамим интернетга чиқиб кетди, менга таҳдидли қўнғироқлар ва хабарлар кела бошлади, шунинг учун рақамимни ўзгартиришга мажбур бўлдим. Албатта, Вальвердега қўнғироқ қилиб, узр сўрадим. Мен унга бу ўйиндаги ҳодиса эканлигини тушунтирдим", - деди Гомес Cronache di spogliatoio билан суҳбатда.