Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Терма жамоа менежери ўйин пайтида хушёр бўлиши керак

Баҳо:
+ | -

Терма жамоада жамоа менежери ким билмадиму, лекин ўйинлар вақтида хушёр бўлиб туришни тавсия қилган бўлардим.

Ўзимнинг эсимда қолган иккита вазиятни айтиб ўтаман.

1. "Пахтакор" ОЧЛда бир жамоа билан ўйнаётган эди (жамоа ва қайси давлатдан эканлигини айтмай қўя қоламан). Рақиб жамоа жуда шаллақи жамоа эди. Ҳар бир вазиятда бақир чақир қилиб, арзимаган нарсага ҳам ўлиб қолгандак ётиб оладиган, ўйинчи-ю мураббийлар эса ҳакамга босим ўтказадиган жамоа эди.

Энг ёмони ҳакам рақиб босимига учраб уларга ён босишни бошлади. Ҳар бир вазият рақиб жамоа фойдаси ҳуштак чалиш билан тугаётган эди. Тўртинчи ҳакамни олдига бориб "вазиятни кўряпсанми?  Ҳакам нариги жамоа босимига дош бера олмай уларга ён босишга тушиб кетяпти" дедим. Тўртинчи ҳакам ҳам бу нарсага аҳамият берган экан. "Ҳа кўряпман. Танаффусда гаплашаман у билан. Тушунтираман. Хавотир олма" деди.

Танаффус бўлди. Иккинчи бўлим ҳам бошланди. Ҳакам ҳақиқатан ўзгарди. Рақиб жамоа қанча шаллақилик қилмасин, босим ўтказмасин ҳакам умуман эътибор бермай қўйди. Шаллақилик фойда бермаганини кўрган рақиб бу айёрлигини анча камайтирди. "Пахтакор" ўша ўйин ғалаба қозонди.

2. Яна ОЧЛдаги ўйин. Ҳакам қандайдир хато қилди. Мураббийимиз унга нимадир деб қўйди. Ҳакам қизил бераман деб югуриб келди. Чўнчагидан қизилни олишга қўл узатаётган эди. Югуриб чиқдимда "иии тўхта тўхта, унақа қилма, жаҳлда оғзидан чиқиб кетди. Асабийлашишда бўлади-ку биласан-ку" дедим. Ҳакам мураббийдан мен билан гаплашишга ўтиб кетди. Мен мураббийни захира ўриндиғига жўнатиб юбордим. Ҳакам билан озгина гаплашгандан кейин ҳакам менга заҳрини соча соча қизил бермай кетди.

Бундай олиб қараса арзимаган нарсалар, лекин фойдаси тегадиган нарсалар. Биринчи вазият ҳатто ҳисобга ҳам таъсир қиладиган вазият эди.

Равшан Салимов.

Манба: https://t.me/Salimov_football
Киритилди: 11:46, 16.01.2024.
Ўқилди: 1746 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6901]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3326]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2943]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2399]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2374]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1997]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1923]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1914]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1912]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1879]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.