Кириш Регистрация

Даврон Файзиев: «Муаммо ўтган йилги маросимда...»

Баҳо:
+ | -

Таниқли спорт журналисти, шарҳловчи Даврон Файзиев Лионель Месси қандай қилиб "The Best" совринини қўлга киритганини тушунтиришга ҳаракат қилди.

"France Football номзодларни 6 сентябрда эълон қилган эди ва 30 октябрда Олтин тўпни Мессига топширган, саволлар бўлмади. Мавсум деб олинди.

FIFA номзодларни 14 сентябрда эълон қилди. Кўпчилик ўша кунги ёндошув билан овоз берди ва январда The Best’ни ҳам Месси олди.

Муаммо ўтган йилги маросимда бўлди аслида. FIFA жаҳон чемпионатидан кейин сўров ўтказишга қарор қилган ва табиийки ҳамма 2022 йилнию, Бенземани четга суриб, эндигина ЖЧ ғолиби бўлган Мессини танлади. Агар ўтган йили ҳам ФИФА одатга мувофиқ сетябрда ўтказганда ҳамма пазл жойига тушарди. Икки йилда икки марта овоз бериш муддати ва йил/мавсум критерийлари ўзгарди. Ҳамма чалғиди.

Энг оптимал вариант УЕФА каби мавсум тугаши билан ёзда сўровнома ўтказиш ва узооқ кутмасдан янги мавсум бошлангунча ғолибларни эълон қилиш. Ўшанда конкрет бир мавсум олинади. France Football танқидлардан кейин шу йўлни тутмоқчи", - деб ёзди Файзиев ўз телеграм-каналида.

Киритилди: 12:04, 16.01.2024.
Ўқилди: 4170 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«У ақлдан озган». Ҳусанов Доннарумма билан ҳазиллашди ва жавоб олди (видео) [13773]

«Барселона» 20 миллион еврога “янги Неймар”ни топди [3544]

Zo'r TV телеканали 27-май куни Конференциялар лигасининг финал ўйинини жонли трансляция қилади [3500]

«У уч ҳафта давомида биз билан ишлади ва мен ҳайрон қолдим» – Каннаваро Азизбек Амоновни миллий жамоа таркибига киритгани ҳақида [3114]

Моуриньо Гюлернинг «Реал»даги келажагини ҳал қилди [2649]

«Барселона» Альварес учун 70 миллион евро ва футболчисини таклиф қилди [2611]

«Барселона» Роберт Левандовскига ўринбосар топди [2277]

Каннаваро: «Ҳамма Ҳусанов ҳақида гапирганда, мени у ҳайрон қолдирганди» [2252]

XXI асрда Кейнгача фақат икки футболчи бир мавсумда 60 тадан ортиқ гол урган эди [1617]

«Барселона»нинг янги трансфер стратегияси: Юлдузларни жалб қилиш учун махсус режа [1554]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик