Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Лига стадионлар агрономлари билан майдонлар масаласида учрашув ўтказди

Баҳо:
+ | -

Кеча — 15-январь куни Суперлиганинг 2024-йилги мавсумига мезбонлик қиладиган стадионлар номига ойдинлик киритилганди.

Хабар чиққан бир вақтда Лига стадионлар агрономлари билан учрашув ўтказди.

Сифатли майдонга эга бўлиш осон жараён эмас. Шунингдек, майдонни сифатли кўринишда сақлай олиш янада мураккаб вазифа ҳисобланади. Шунга қарамай, айрим футбол клублари мазкур масалага беписанд муносабатда бўлиб келмоқда. Жумладан, Бухоро ва Aндижон шаҳарларидаги стадионларни қисқа вақт ичида янгисига алмаштиришга тўғри келди. Масалага нотўғри ёндошув, соҳа мутахассисларининг етишмовчилиги ва айниқса, футбол клубларида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг ўз вазифасига ёндошуви бир неча миллиард исроф бўлишига олиб келади.

"Локомотив" стадиони 2024-йилнинг иккинчи ярмидан Суперлига ўйинларини қабул қила олмайди
Учрашув давомида қуйида масалалар муҳокама қилинди:

• футбол майдонини Лига талаб қилаётган кўринишда сақлаб туриш учун у йил давомида қандай парвариш қилиниши лозим;
• футбол майдони парвариши учун унга қандай ва минимум неча нафар мутахассис бириктирилиши лозим;
• футбол майдони расмий учрашув олдидан қандай тайёрланиши ва ўйиндан кейин нималарга эътибор қаратилиши лозим;
• эҳтимолий куз-баҳор мавсумига ўтиш жараёнида майдонлар ҳолати юзасидан нималарга эътибор қилиш лозим.

Замонавий футбол майдонларини йил давомида яхши ҳолатда ушлаб туриш учун маълум миқдорда ҳаражат қилинади. Мисол учун, Европанинг машҳур стадионлари парвариши учун қанча маблағ сарф этилишини ўрганиш мумкин. Яхши майдонсиз сифатли футбол йўқ. Яхши мутахассис ҳам сифатсиз майдонда сифатли футболни кафолатлай олмайди. Бизнинг шароитда эса айрим футбол клублари битта футбол майдонини парвариш қилиш учун битта мураббийнинг бир ойлик иш ҳақи миқдорида ҳам маблағ ажратмаётган ҳолатлар мавжуд. Ёки аксинча, сметада футбол майдони парвариши учун ажратилган ва аслида этарли бўлиши кўзда тутилган маблағ бошқа мақсадлар йўлида сарф этилишининг оқибатида, футбол майдонлари азият чекади.

Шундан келиб чиқиб, юқорида кўрилган тўрт масала юзасидан қуйидаги қарорлар қабул қилинди:

• футбол майдонини сифатли сақлаб туриш бир йил учун таҳминан қанчага тушиши белгилаб олинади ва мазкур масала ҳаражатлар сметасида ўз аксини топади;
• футбол майдони парвариши учун клуб (стадион) штат бирлигида мавжуд мутахассислар сони назоратга олинади;
• футбол майдони расмий учрашув олдидан қандай тайёрланиши ва унинг техник параметрли регламентда аниқ кўрсатилади;
• эҳтимолий куз-баҳор мавсумига ўтиш масаласи кун тартибига чиққунига қадар, майдонлар масаласида чимнинг совуқ об-ҳавога ҳам чидамли бўлиши масаласига эътибор қаратилади.

Лига футбол майдонларига бўлган талаб аниқ режа ва ҳаракатлар билан тартибга солинишини мониторинг қилишда давом этади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:59, 16.01.2024.
Ўқилди: 661 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.