"Герта" фожиали хабарни эълон қилди - Берлин клуби президенти Кай Бернштейн оламдан ўтди. У эндигина 43 ёшда эди.
“Сешанба куни "Герта" президент Кай Бернштейн 43 ёшида тўсатдан вафот этгани ҳақидаги даҳшатли хабарни олди. Бутун клуб ва унинг ходимлари ҳайратда ва хавотирда. Биз қайғурамиз, фикрларимиз Кайнинг оиласи ва яқинлари билан. Биз ушбу даҳшатли воқеадан кейин шахсий ҳаётга эътибор қаратишингизни сўраймиз», - дейилади клуб баёнотида.
Ҳозирда «Герта» Германия чемпионати турнир жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа навбатдаги ўйинни 21 январь куни Дюсселдорфнинг «Фортуна» жамоасига қарши ўтказади.