Aнглия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда футбол эксперти бўлган Гари Линекер ФИФA талқини бўйича 2023 йилнинг энг яхши футболчиси номинациясида аргентиналик ҳужумчи Лионел Мессининг ғалабаси ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди.
"Саккизта "Олтин тўп". Йилнинг рамзий жамоасида кетма-кет 17 йил. Месси ҳамма нарсада ғолиб. Шунчаки ақл бовар қилмас мартаба”, - деб ёзган Линекер ижтимоий тармоқларида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Месси фаолиятидаги саккизинчи “Олтин тўп”ини қўлга киритган эди. Ёздан бери аргентиналик 36 ёшли ҳужумчи Aмериканинг “Интер Майами” клубида тўп тепмоқда. Форвард ва Флорида клуби ўртасидаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг охиригача амал қилади.