Кириш Регистрация

Тасдиқланди: Даниэле Де Росси – «Рома» бош мураббийи!

Баҳо:
+ | -

Даниэле де Росси "Рома"нинг янги бош мураббийига айланди.

Италиялик собиқ футболчи билан шартнома 2024 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Келишув муддатини узайтириш муайян мақсадларга эришиш шарти бўлиши маълум қилинди.

Де Росси римликлар сафида 616 та ўйин ўтказган. Футболчи сифатида у клуб билан икки марта Италия кубоги ва бир марта мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.

2021 йилнинг март ойида у Роберто Манчини штабига Италия терма жамоасида ишлаш учун келиб қўшилди. Ўша йилнинг ёзида Италия Евро-2020да ғолиб чиқди.

Кейин Де Росси СПАЛни бошқарди. У ерда 2022 йилнинг октябридан 2023 йилнинг февралигача ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун “Рома” Жозе Моуриньони истеъфога чиқарган эди. Ҳозир жамоа турнир жадвалида 9-ўринда, 4-ўриндан фарқ 5 очкони ташкил қилмоқда.

Киритилди: 17:54, 16.01.2024.
Ўқилди: 2115 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5152]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4830]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4323]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4106]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4054]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3315]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3165]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2929]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2576]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2431]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик