"Манчестер Юнайтед" ва Ирландия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Рой Киннинг фикрича, "Тоттенхэм" 2023/2024 йилги мавсум якунида соврин ютиши керак.
"Улар лигада ҳам, Англия кубогида ҳам бор кучларини беришлари керак. "Шпорлар" ажойиб ҳолатда ва ҳозир улар бор эътиборини кубокни қўлга киритишга қаратишлари керак. Лекин нега биз "Тоттенхэм"нинг мавсумни кучли тўртликда якунлаши ва совринни қўлга киритиш имкониятини кўриб чиқмаяпмиз? Катта нарсаларни орзу қилиш керак!" - деди Кин Sky Sports билан суҳбатда.
Англия Премьер-лигасининг 2023/2024 йилги мавсумининг 21-туридан сўнг “Тоттенхэм” 40 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Ички чемпионатнинг навбатдаги ўйинида Постекоглу шогирдлари ўз майдонида “Брентфорд”га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 31 январь куни бўлиб ўтади.