Aргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эсекьел Лавесси яқин қиз дўстининг хиёнати оқибатида асабий тушкунликка тушиб, руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди.
Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лавесси ўзининг яқин дўстига катта миқдорда қарз берган, у эса уни қайтаришдан бош тортган.
Бундан ташқари, дўсти аргентиналик собиқ футболчига нисбатан шахсий хиёнат қилган, унинг тафсилотлари ошкор этилмаган. Бироқ, манба таъкидлаганидек, Лавесси ҳозирги вазиятга дош бера олмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОAВда собиқ ҳужумчи тақиқланган моддаларни истеъмол қилгани сабабли руҳий касалликлар шифохонасига тушгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.