Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

"Интер" Таремини текинга қўлга киритмоқчи

Баҳо:
+ | -

Меҳди Тареми ёзда "Интер"га ўтиши мумкин.

Эронлик ҳужумчининг “Порту” билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. “Интер” футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

La Gazette Dello Sport хабарига кўра, ўтган ҳафта охирида Тареми вакиллари Милан клуби менежерлари билан учрашган. Футболчининг ўзи Туркия ва Саудия Арабистони клубларининг қизиқишига қарамай, А Серияга ўтиш унинг устувор варианти эканлигини тасдиқлади.

Меҳди "Порту"га шартномани узайтирмаслиги ҳақида аллақачон маълум қилган. Жамоа бош мураббийи Серхио Консейсау футболчининг амбицияларини тушунади ва унга халақит бермайди.

Қайд этилишича, ҳужумчи “Интер”га Португалия фуқаролигини олишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган – буни мамлакатда 5 йил яшаганидан кейин амалга ошириш мумкин. Бу миланликларга Меҳдини Европа Иттифоқи ўйинчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш имконини беради.

Португалия чемпионатининг жорий мавсумида Тареми 15 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 08:01, 17.01.2024.
Ўқилди: 978 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.