Москванинг ЦСКA клуби ҳужумчиси Виктор Давила Испания чемпионатига кетиши мумкин.
Инсайдер Оскар Мендеснинг ижтимоий тармоқлардаги хабарларига кўра, "Сельта" "армиячилар" футболчиси билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда.
Виго клубининг спорт директори Марко Гарсес Давиланинг имкониятларини яхши билади ва келишувнинг асосий ташаббускори ҳисобланади.
26 ёшли чилилик жорий Россия Премьер-лигасининг 11та учрашувида иштирок этган. Ҳужумчи учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Викторнинг ЦСКA билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Унинг трансфер нархи 5,5 миллион евро.