Миланнинг “Интер” клуби бош мураббийи Симоне Индзаги жамоасининг Италия Суперкубогидаги ўйинидан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Эслатиб ўтамиз, эртага “нерадзуррилар” турнирнинг нимчорак финалида "Жузеппе Меаца"да "Лацио" жамоаси билан ўйнайди. Бугун тунда "Наполи" - "Фиорентина" учрашувида турнирнинг илк финалчиси аниқланади.
"Биз Италия Суперкубогини икки йил кетма-кет ютдик, яна буни қилишга ҳаракат қиламиз. Ушбу турнирда ғалаба қозониш мавсумнинг қолган қисмига қўйилган учта мақсаднинг биринчисидир. Янги ҳужумчининг трансфери? Менда мавжуд футболчилардан мамнунман. Бугунги кунга қадар уларнинг барчаси яхши иш қилишди" - деди Индзаги матбуот анжуманида.