"Барселона"нинг собиқ футболчиси Aлен Халилович жуда сабрсиз бўлганини тан олди.
Каталония клуби хорватиялик футболчини 2014 йилда ўз сафига қўшиб олганди, ўшанда у ўсиб бораётган суперюлдуз ҳисобланарди.
Ярим ҳимоячи ҳеч қачон жамоанинг асосий таркибида ўз ўрнини топа олмади ва 2016 йилда у "Гамбург"га сотилди ва у ерда ҳам умидларни оқлай олмади.
"Барселона"да бўлганимда, Хави ва Иньеста у ерда бўлса ҳам, доим ўйнашим керак деб ўйлардим... Ёшлигингда вақтинг йўқдек туюлади.
Ўтмишга назар ташласам, мен сабрли бўлишим кераклигини тушунаман", - деди Ален.