"Вольфсбург" клуби спорт директори лавозимини эгаллаб турган Марсел Шефер Москванинг "Спартак" клуби вингери Тео Бонгонда ҳақида гапирди.
Бироз олдин Africa Foot портали "Вольфсбург" конголик футболчига жуда қизиқаётгани ҳақида хабар берганди.
"Биз Бонгонда номзодини ёзда "Спартак"га ўтишидан олдин муҳокама қилгандик, аммо ҳозир эмас", деди Шефер Матч ТВга.