Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Назорат учрашуви. «Бухоро» - «Қизилқум» — 2:2

Баҳо:
+ | -

ПФЛ Кубогида қатнашаётган «Қизилқум» жамоаси тақвимдан келиб чиқиб 2-тур учрашувларини ўтказиб юбориши лозим эди. Равшан Ҳайдаров оралиқдаги вақтни «Бухоро» билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш билан ёпишга қарор қилди.

«Оқтепа» майдонида бўлиб ўтган «Қизилқум» - «Бухоро» учрашуви қизиқарли курашларга бой бўлди. Биринчи бўлимда зарафшонликлар ташаббусга эга чиққан бўлсалар, иккинчисида «Бухоро» футболчилари яхши ҳаракат қилишди.

Биринчи бўлимда Фаррух Шотурсунов ҳисобни очди. Унга Азамат Бобожонов «пас» берган эди. Шу куни Бобожоновнинг ўйини анча яхши кўриниш олди. «Бухоро»нинг эса ҳимоя чизиғида муаммолар йўқ эмас эди. Иккинчи бўлимда Нарзуллаев ҳисобни теглаштирди. Кўп ўтмай Тачмурод Агамуродов шогирдлари ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. Баҳс якунига етишига саноқли дақиқалар қолганида Наврўз Алимов «Қизилқум»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

«Қизилқум» - «Бухоро» 2:2 (1:0)
Голлар: Ф.Шотурсунов, Н.Алимов - О.Нарзуллаев, Б.Вахобов
«Қизилқум»: А.Макосин, А.Саматов, И.Ильин, Т.Кагиров, Ф.Қамбаров, А.Власичев, А.Бобожонов, М.Умирзоқов, Т.Васильев, С.Холматов, Ф.Шотурсунов.
Захирадан тушганлар: Т.Яфаров, М.Тошматов, Ф. Ҳайдаров, Н.Алимов, А.Холиқов.
«Бухоро»: Б.Носиров, А.Николаев, Д.Ония, А.Мухитдинов, Г.Квесиешвили, А.Саноев, А.Маҳмудов, О.Нарзуллаев, О.Валижонов, А.Азизов, Б.Вахобов.
Захирадан тушганлар: E.Кочнев, Ш.Сулаймонов, В.Шодиев, А.Муротов.

Манба: www.fi.uz
Киритилди: 11:09, 07.02.2013.
Ўқилди: 3536 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3264]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2133]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1858]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1850]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1798]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1594]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1559]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1556]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1539]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1474]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик