Кеча «Олмалиқ» жамоаси ПФЛ кубоги иккинчи тур учрашувида ҳам ғалаба қозонди.
Жамоанинг бу галги рақиби биринчи лига вакили “Пахтакор-2” жамоаси бўлди. Учрашув анча қизиқарли ва шиддатли курашларга бой бўлди. Жамоа бу ўйинда ҳам биринчи голни пенальтидан амалга оширди. Жарима майдони ичида Игорь Петковичга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг, ҳакам жарима зарбаси белгилади. Евгений Гоголь буни бехато амалга оширди. Орадан беш дақиқа ўтиб Оятилло Муҳиддинов ҳисобни тенглаштирди. Таймнинг сўнгги 10-дақиқасида Мўйдин Мамазулумов дубль қайд этиб жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи таймда ҳимоячиларнинг қўпол хатосидан Муҳиддинов яна унумли фойдаланиб ҳисобни қисқартирди.
Олмалиқликлар учинчи тур учрашувини эртага “Оқтепа” стадионида “Гулистон” жамоасига қарши ўтказади. Ўйин 15:30 ўтиши белгиланган.
А гуруҳи
2- тур. 6 февраль
“Пахтакор-2” – “Олмалиқ” 2:3 (1:3). 213 томошабин.
Ҳакамлар: Ш.Ҳакимов, Х.Зулунов, А.Жўрахонов, Н.Қосимов.
Голлар: О.Муҳиддинов 19, 78 – Е.Гоголь 14-пенальти, М.Мамазулумов 34, 43.
Огоҳлантиришлар: А.Мансуров 14, И.Абдуллаев 50, И.Ғофуров 51 – Д.Абдураҳмонов 28, И.Петкович 59, Е.Гоголь 89.
Четлатиш: А.Мансуров (иккинчи огоҳлантириш, 64).
“Олмалиқ”: Умид Хонимқулов (Никита Шквирин, 71), Акмал Рустамов (Дониёр Фозилов, 72), Дарко Станоевич, Евгений Гоголь, Азамат Исроилов (Маъмур Абдуллаев, 71), Достон Абдураҳмонов (Сирож Ҳамроев, 75), Шерали Жўраев, Игорь Петкович (Александр Лупашко, 71), Санжар Шоаҳмедов, Зоҳир Пиримов (Диёр Туропов, 66), Мўйдин Мамазулумов (Зафар Полвонов, 65).