"Барселона" бош мураббийи Хави Каталония клуби атрофидаги муҳит жуда салбий деб ҳисоблайди.
"Ҳа, ижобийлик етарли эмас, лекин мен аллақачон унга қарши курашишга ҳаракат қиляпман. Каталония, буюк клуб, тарих - барчаси бизга оғирлик қилади. Бироқ, футболчи бўлиш менга кўпроқ хотиржамлик бағишлайди. Бизга қўйилаётган талаблар даражасидан хабардормиз, аммо жамоа атрофида ижобийлик етарли эмас. Танқидларга дуч келсам-да, янги нарса қуришга ҳаракат қиляпмиз. Аммо муваффақиятсизлик ниманидир ўзгартиришга уринмасликдир»", - деди Хави AS билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигасининг 19-туридан кейин "Барселона" 41 очко жамғариб, пешқадам "Жирона"дан 8 очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринда бормоқда.
Бугун, 21 январь куни "кўк-анорранглилар" Ла Лиганинг 21-тури доирасида "Бетис" билан ўйнайди. Ўйин Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.