Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Ла лига. «Жирона» «Севилья»ни савалади! Довбикдан хет-трик (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 21-тури доирасида "Реал" ва "Барселона" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалабага эришган бўлса, "Жирона" йирик ҳисобда рақибини таслим этди. Рақиб эса — «Севилья».

Учрашувда ҳисобни меҳмонлар 10-дақиқада очишди. Гол муаллифи — Исаак Ромеро. Шундан сўнг мезбонлик ҳужумчиси Артём Довбик 13-19-дақиқалар орасида 3 та гол уриб, хет-трикни расмийлаштирди.

56-дақиқада Виктор Циганков, 89-дақиқада эса Кристиан Стуани ҳисобни ўта йирик кўринишга келтириб қўйишди.

«Жирона» ушбу ғалабадан 52 очко билан яна пешқадамга айланди. 51 очко тўплаган «Реал» ҳисобида битта захира ўйини бор.

"Севилья" эса 16 очко билан 17-поғонани банд этиб турибди.

Испания Ла лигаси, 21-тур
Жирона – Севилья 5:1 (3:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 10 Ромеро, 1:1 – 13 Довбик, 2:1 – 15 Довбик, 3:1 – 19 Довбик, 4:1 – 56 Циганков, 5:1 – 89 Стуани.
Жирона – Гассанига, Ян Коуто, Блинд, Хуанпе (Якобишвили, 30), Мигель Гутьеррес, Эррера (Солис, 66), Мартин, Циганков (Фернандес, 66), Порту, Довбик (Стуани, 73), Савио (Торре, 73).
Севилья – Дмитрович, Навас, Рамос, Ньянзу, Баде (Маркао Тейшейра, 46), Педроса, Сусо (Межбри, 62), Жордан, Соу (Агуме, 77), Окампос (Мариано Диас, 77), Ромеро (Ламела, 62).
Огоҳлантиришлар: Соу (61), Межбри (63).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:57, 22.01.2024.
Ўқилди: 2450 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.