"Ювентус" ҳужумчиси Мойзе Кин "Атлетико"га ўтишга яқин турибди.
Николо Скира хабарига кўра, мадридликлар 23 ёшли италияликни мавсум охиригача 400 минг евро ва тўлиқ маош эвазига ижарага олмоқчи. Музокаралар якуний босқичда.
Кин 2021 йилдан бери туринликлар сафида ўйнаб келмоқда. Жорий мавсумда у "Ювентус" сафида 12 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 18 миллион еврога баҳоламоқда.