Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

Катанец Австралия билан ўйин ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец эртага бўлиб ўрадиган ўйин ҳақида гапирди.

"Биз ўйинга тайёрмиз, Австралия дастлабки икки баҳсда бир-биридан фарқ қилувчи услубга эга жамоалар билан нормал ўйин кўрсатди. Рақиб жарима майдони яқинида бемалол ҳаракат қилишди. Биз бунга йўл қўймаймиз. Улар ўйинни яхши ташкил қилишади, стандарт вазиятларда жуда хавфли. Бу жиҳатларга кўпроқ урғу беришимиз керак. Австралияликлар агрессив ўйин кўрсатишади. Энг муҳими футболчилар ҳар қандай вазиятга тайёр туришлари керак. Ўйлайманки, ўз имкониятларимиздан унумли фойдаланамиз.

Қайси ўринни эгаллаб плей-оффга чиқишимизнинг аҳамияти йўқ. Кейинги босқич учун рақиб танлаб, ҳисоб-китоб қилиш яхши оқибатларга олиб келмайди. Футболчилардан доимо профессионал бўлишни талаб қилганман. Ўйлашимча, кейинги босқичда бошқа жамоалар ҳам бизга рақиб бўлишдан хурсанд бўлмайди. Бироқ ўйин натижаси жуда кўп жиҳатларга боғлиқ.

Афсуски, Шерзод Насруллаев эртанги баҳсни ўтказиб юборади. Биз катта эҳтимол билан плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлдик, йигитларга босим юкламаймиз. Албатта, ҳар қандай рақибга қарши ўз ўйинимизни кўрсатишга ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз ва бор кучимизни майдонда кўрсатамиз", дейди мураббий.

Киритилди: 16:08, 22.01.2024.
Ўқилди: 5968 марта.
Фикрлар: 30 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.