Ярим ҳимоячи Калвин Филлипс клубини ўзгартирмоқда.
The Athletic ўз саҳифаларида хабар беришича, "Вест Хэм" "Манчестер Сити" билан 28 ёшли футболчини жорий мавсум охиригача ижарага олишга келишиб олган.
Қайд этилишича, Филлипс ва “Вест Хэм” ўртасидаги келишув муаммо туғдирмайди, чунки Лондон клуби футболчининг маошини тўлиқ ўз зиммасига олишга тайёр.
Aйтиш жоизки, Калвин Филлипс бу мавсумда “Манчестер Сити”да кам ўйнамоқда. Футболчи, эҳтимол, Aнглия терма жамоаси билан Евро-2024га бориш имкониятини ошириш учун клубини ўзгартирмоқчи.