Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

АПЛ клубларининг энг қиммат тарбияланувчилари: Сакадан Грилишгача

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси йиллар давомида кўплаб юлдузларга макон бўлиб келмоқда. Уларнинг айримлари эса инглиз тупроғида улғайиб, камолга етишади ва юлдузга айланади. Баъзи футболчилар тақдир ҳукми билан ўзи тарбиялаган клуб билан қола олмайди. Аммо баъзи юлдузлар жонажон жамоалари шарафини ҳимоя қилишда давом этади. Қуйида АПЛ клублари томонидан етиштирилган энг қиммат футболчиларни билиб оласиз.

"Арсенал" – Букайо Сака (103 миллион фунт)

Сака бекорга "Starboy" лақабини олмаган. Айни дамда ёш ҳужумчи "Арсенал" ва Англия терма жамоасининг муҳим вакилига айланиб улгурди. 2018/19 йилги мавсумда дебют қилган Сака, йилдан йилга фақат ўсиб борди. У ҳозирга келиб, нафақат Англияда, балки дунёда ҳам энг қиммат футболчилардан бири бўлиб турибди.

"Тоттенхэм" – Харри Кейн (95 миллион фунт)

Кейн жорий мавсумда ўз клубини янгилади. У Бундеслигани ёндирмоқда. Аммо кўплаб рекордлар "Бавария"нинг етакчилиги учун етарли бўлмади. Кейн 100 миллион еврога сотилган эди. "Тоттенхэм" эса унинг пулини таркибни яхшилаш йўлида ишлатди.

"Челси" – Деклан Райс (94 миллион фунт)

"Челси" 2013 йилда келажакнинг энг ёрқин юлдузларидан бирини жамоадан хайдайди. 14 ёшли ўсмир бўлиб, жамоасиз қолгач, Райс ўз бахтини бошқа ёқдан излашга мажбур бўлди. "Вест Хэм"да жаҳон даражасидаги ярим ҳимоячига айлангач, Райс 2023 йилнинг ёзида "Арсенал" томонидан 105 миллион фунтга сотиб олинди. Ҳозир у Шимолий Лондон жамоаси билан бирга катта-катта совринлар учун кураш олиб бормоқда.

"Манчестер Сити" – Фил Фоден (93 миллион фунт)

Биз узоқ вақтдан бери Фоденни таниймиз. Нега шундай? Чунки у ёшлигидан "шаҳарликлар" академиясидан ёриб чиққан. Жорий мавсумга келибгина Фоден Гвардиола жамоасининг доимий асосий таркибига кира олди. АПЛда 2023/24 йилги мавсумда фақат Холанд ва Алварес Фодендан кўра кўпроқ голларда иштирок эта олди холос.

"Ливерпуль" – Александер-Арнольд (60 миллион фунт)

Трент доимгидек АПЛдаги энг яхши футболчилар сирасига киради. 25 ёшли қанот ҳимоячиси гибрид ярим ҳимоячига айланганидан бери, ҳам клуб, ҳам мамлакат миқёсида кўпроқ фойда келтирмоқда. Александер-Арнольд сўнгги 11 та баҳсда жами 7 та голда иштирок этди.

"МЮ" – Маркус Рэшфорд (60 миллион фунт)

Рэшфорд жорий мавсумда қийин даврни бошдан кечирди. Нафақат у, балки унинг жамоаси ҳам муваффақиятсиз даврга чидашга мажбур эди. Аммо сўнгги пайтларда бироз яхшиланиш кўзга ташланмоқда. Масалан, АПЛнинг охирги 4 та ўйинида Рэшфорд 4 та голда қатнашди. 26 ёшли ҳужумчини тезроқ ўз даражасига қайтиб олишини тилаймиз...

"Астон Вилла" – Жек Грилиш (60 миллион фунт)

Грилишнинг "Манчестер Сити"га ўтиши ҳамма учун фойдали бўлди дейиш мумкин. Масалан, "Астон Вилла" унинг харидидан 100 миллион фунт ишлаб олиб, таркибини кучайтирди. Грилиш эса кўплаб совринлар ютишга муваффақ бўлди. Бирмингемликлар академиясидан чиққан ва энг кўп соврин ютган футболчилар ичида Грилиш етакчига айланди.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 16:28, 26.01.2024.
Ўқилди: 1341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.