"Бавария" бош мураббийи Томас Тухель Юрген Клоппнинг "Ливерпул"ни тарк этиши ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.
“Кўникиш учун бироз вақт керак бўлади. Катта янгилик. Аввало, уни ҳазм қилиш керак", - дея Тухелнинг сўзларини келтиради журналист ва инсайдер Кристиан Фалк.
Эслатиб ўтамиз, Юрген Клоппнинг жорий мавсум якунида “Ливерпул”ни тарк этиши бугун, 26 январь куни маълум бўлди.