Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Пиоли: "Рафаэль – майдондаги рассом ва даҳо"

Баҳо:
+ | -

"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли "россонери" вингери Рафаэль Леауни қўллаб-қувватлади, у бу мавсум олдингисига нисбатан анча камтарона ўйин кўрсатмоқда.

“Бу мавсум ўтган йилгидан кўра кўпроқ гол урдик. Биз лигадаги иккинчи энг яхши ҳужумкор жамоамиз ва ўйлайманки, бунда Леаунинг ҳам алоқаси бор. У биз учун ҳужумда таянч нуқтаси бўлиб, рақиб ҳимоячиларини чалғитади. У А Серияда энг кўп узатмаларни амалга оширувчи футболчилардан бири. Рафа билан майдон ташқарисида ҳам яхши муносабатдаман. У майдондаги рассом ва даҳодир", - деб Пиоли сўзларини келтирмоқда Milan News.

Жорий мавсумда Леау барча турнирларда 25 та ўйинда қатнашиб, 6 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилган. Ўтган мавсумда португалиялик барча турнирларда 48 та ўйин ўтказиб, 16 та гол урган ва 15 та голга ассистентлик қилган.

Киритилди: 06:53, 27.01.2024.
Ўқилди: 779 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.