Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Ла лига. «Барселона» драматик ўйинда «Вильярреал»га мағлуб бўлди

Баҳо:
+1 | -

Испания чемпионатининг 22-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Вильярреал»ни қабул қилиб, драматик кечган баҳсда имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 41-дақиқасида Жерар Морено меҳмонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 54-дақиқада Ильяс Ахомашинг голидан кейин  «Вильярреал» иккита тўп фарқи билан олдинга ўтиб олди.

Шундан сўнг каталонияликлар 11 дақиқа ичида 3 та гол уриб, олдинга ўтиб олишди. Дастлаб Илкай Гюндоган ва Педри ҳисобни тенглаштиришган бўлса, 71-дақиқада Эрик Байи ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Учрашувнинг 84-дақиқасида "сариқ сувости кемаси" қарши уюштирди ва Гонсалу Гедеш мувозанатни тиклади.

Ўйиннинг 91-дақиқасида ҳакам «Вильярреал» дарвозасига пенальти белгилади, аммо видеотакрорни томоша қилгач, ўз қарорини бекор қилди.

"Барса" умидида олдинга ташланиб ҳимояни унутиб қўйди. Бунинг оқибатида "Вильярреал" 90+9 ва 90+11-дақиқаларда иккита гол уриб, ғалабани илиб кетди.

Испания Ла лигаси, 22-тур
Барселона – Вильярреал 3:5 (0:1)
Голлар: 0:1 – 41 Жерар Морено, 0:2 – 54 Ахомаш, 1:2 – 60 Гюндоган, 2:2 – 68 Педри, 3:2 – 71, автогол Байи, 3:3 – 84 Гедеш, 3:4 – 90+9 Серлот, 3:5 – 90+11 Моралес.
Барселона – Пенья, Кунде, Кристенсен (Кубарси, 46), Араухо, Форт (Жоау Канселу, 46), Гюндоган, Ромеу (Педри, 46), де Йонг, Жоау Феликс (Ферран Торрес, 58), Ямаль, Левандовски (Роке, 77).
Вильярреал – Йоргенсен, Фемения (Москера, 78), Байи, Куэнка, Альберто Морено (Манди, 71), Алекс Баэна (Капу, 71), Коклен, Комесанья, Ахомаш (Гедеш, 58), Жерар Морено (Моралес, 78), Серлот.
Огоҳлантиришлар: Алекс Баэна (16), Ромеу (33), Байи (68), Левандовски (68), Хави (69), Араухо (89), Москера (89), Куэнка (90).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 00:44, 28.01.2024.
Ўқилди: 3261 марта.
Фикрлар: 85 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.