Кириш Регистрация

Бошланди! "Ливерпуль"нинг уч нафар етакчиси Клоппдан кейин кетиб қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп жорий мавсум якунланганидан сўнг инглиз клубини тарк этишини эълон қилди. Немис мураббийидан сўнг мерсисайдликлар жамоасини бирданига учта кучли футболчи тарк этиши мумкин.

TalkSport берган хабарга кўра, гап ҳимоячилар Виржил ван Дейк ва Трент Александр-Арнольд, шунингдек, ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ ҳақида кетмоқда. Футболчиларнинг шартномаси 2025 йилда якунига етади. Манбанинг қайд этишича, ҳар учаласи ҳам немис мураббийи кетганидан кейин исталган вақтда шартномани узайтиришдан бош тортиши ва клубни тарк этиши мумкин.

Салоҳ учун эҳтимолий манзил Саудия Арабистони бўлиши кутилмоқда. Александр-Арнольд ва Ван Дейк борасида ҳозирча янгиликлар йўқ.

Киритилди: 11:59, 28.01.2024.
Ўқилди: 8145 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.