Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

«Бунёдкор» Жепаровни сотиб олиши мумкин

Баҳо:
+1 | -

"Бунёдкор" футбол клуби Сервер Жепаровнинг трансферини сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда www.aleqt.com сайти хабар тарқатди.

Сайтнинг маълумот беришича, "Бунёдкор" ижрочи директори Бахтиёр Бобоев "Аш-Шабоб" клубидан Жепаровнинг трансфер нархини камайтиришни сўраган. Ана шунда "қалдирғочлар" ярим ҳимоячини сотиб олиши мумкин.

"Ҳозирги кунда клубни тарк этган футболчиларни ортга қайтаряпмиз. Тажрибали футболчилар маҳаллий ёшлар билан рақобатни юзага келтиришади. Бу биз учун муҳим. Боиси, олдимизда миллий чемпионат ва Осиё чемпионлар лигаси баҳслари турибди", дейди Бахтиёр Бобоев.

"Миржалол Қосимов жамоани тажрибали футболчилар билан тўлдиишн сўради. Жепаров ҳақида тўхталадиган бўлсам, у жамоамизни кучайтирган бўларди. Аммо унинг трансфери учун катта миқдордаги суммани тўлай олмаймиз. "Аш-Шабоб" унинг трансфер баҳосини камайтирадиган бўлса, уни жамоага қўшиб олишимиз мумкин", дейди "Бунёдкор" ижрочи директори Бахтиёр Бобоев.

Эслатиб ўтамиз, Сервер Жепаров 8 миллион доллар эвазига Кореянинг "Сеул" клубидан "Аш-Шабоб"га кўчиб ўтганди. У Корея чемпионатига айнан "Бунёдкор"дан йўл олганди.  Жепаров ҳар иккала мамлакатда чемпионликни қўлга киритди. Бироқ Саудия Арабистони клубига бельгиялик мутахассис Мишель Прюдом бош мураббий этиб тайинланганидан кейин Серверга нисбатан ишонч билдирилмай қўйилди.

Манба: www.aleqt.com
Киритилди: 10:49, 11.02.2013.
Ўқилди: 7117 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик