“Интер” А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 15 ўйинга етказди.
Симоне Индзаги шогирдлари 22-турда “Фиорентина”ни мағлуб этишди (1:0).
Миланликлар кетма-кет бешта ўйинда ғалаба қозонишди, жумладан чемпионат ва Италия Суперкубоги ўйинлари.
27 сентябрдан бери "нерадзуррилар" А Серияда мағлубият бўлмади – ўшанда “Сассуоло”га (1:2) улар имкониятни бой берганди. Бу вақт ичида “нерадзуррилар” 12 марта ғалаба қозониб, уч марта дуранг ўйнаган.
Кейинги турда “Интер” 4 февраль куни “Ювентус”ни қабул қилади.