Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино - Парма
14/03 01:00 Алавес - Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Одилжон Ҳамробеков: «Жуда тартибли жамоага қарши ўйин кутиб турибди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубоги 1/8 финал босқичида Таиландга қарши бўлади. Ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Одилжон Ҳамробеков ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Турнир қизиқ палласига кирди. Ушбу босқичга чиққан барча жамоани табриклайман. Эртага бизни жуда тартибли жамоага қарши ўйин кутиб турибди. Мураббий айтганидек, биз ҳам бу ўйинга тайёрмиз.

Биз биринчи ўринда Таиландга қарши ўйин ҳақида ўйлаяпмиз. Ундан кейинги рақиб ким бўлиши ноаниқ. Кечаги ўйин (Тожикистон—БАА) буни кўрсатяптики, битта ўйинда исталган жамоа ўзи хоҳлаган натижага эриша олади. Жуда кўпчилик БААни фаворит дейишганди, лекин буни акси бўлди. Тожикистонни бу натижаси билан табриклайман.

Биз ҳам олдимизга максимал даражада яхши натижага эришишни қўйганмиз.

Жароҳатлари жиддий бўлган футболчиларимиз клубига қайтди. Ҳозир жамоа базасида бўлиб турган жароҳатланган футболчиларнинг тузалиш эҳтимоли бор. Шифокорлар улар билан ишлаяпти. Уларнинг биз билан бирга бўлиб тургани ўзига ҳам бизга ҳам руҳий жиҳатдан фойдали.

Таиланд ҳали мусобақада гол ўтказиб юбормади. Шунинг ўзи айтиб турибдики, улар тартибли жамоа. Жисмоний ҳолат бўйича бизда муаммо йўқ", — деди Одилжон Ҳамробеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги учрашув 30 январь куни 16:30 да старт олади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:08, 29.01.2024.
Ўқилди: 2578 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.