Франциянинг «ПСЖ» жамоаси англиялик яримҳимоячиси Дэвид Бекхэм, Чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган «Валенсия»га қарши ўйинда иштирок этмаслиги мумкин.
Манбаларда ёзилишича, футболчи модалар кўргазмасидан сўнг, турмуш ўртоғи Виктория билан Нью-Йоркда қолиб кетган.
«Муаммо шундаки, Нью-Йоркда кучли шамол эсмоқда ва Дэвид Парижга учиб кела олмаслиги мумкин. Биз уни ҳалигача кутмоқдамиз. Бундай вазиятда футболчи тўғридан-тўғри Валенсияга ҳам учиб кетиши мумкин», дея гапириб ўтди клуб спорт директори Леонардо.