"Aрсенал" сешанба кунги AПЛ доирасида "Ноттингем Форест"га қарши ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.
Лондон жамоаси раҳбари Микель Aртета кадрлар билан боғлиқ вазият ҳақида фикр билдирди.
“Кадрлар ҳолати? Биз кечиккан қарорлар қабул қилишимиз керак. Томас Парти қайдномага киритилмаган, у ўйнамайди.
Охирги ўйинда муаммоларга дуч келдик, шунинг учун футболчиларнинг ҳолатига баҳо беришимиз керак.
Райс ҳам шундай футболчилардан бири. Бироқ у баъзи нарсаларни ўтказиб юборди. Умид қиламанки, у яхши бўлади.
Габриэль ҳам шундай ўйинчидир”, деди Aртета матбуот анжуманида.