Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Фиорентина" ЖЧ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Фиорентина" "Атланта Юнайтед" ва Аргентинанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Тьяго Альмада билан шартнома имзоламоқчи. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.

Манбага кўра, "бинафшаранглилар" вакиллари аллақачон Америка клуби билан боғланиб, 22 ёшли футболчининг эҳтимолий трансферини муҳокама қилишган. "Атланта" ҳужумкор футболчиси учун тахминан 25 миллион евро сўради, бироқ "Фиорентина" ҳали бундай маблағдан воз кечишга тайёр эмас. Қайд этилишича, футболчининг ўзи А Серияга ўтишга қизиқмоқда.

Альмада 2022 йилдан бери "Атланта Юнайтед"да ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 35 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ва 19 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг Америка клуби билан шартномаси 2025 йил охиригача амал қилади. Transfermarkt интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 27 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 15:16, 30.01.2024.
Ўқилди: 770 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.