"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер жамоадаги энг яқин дўсти номини айтди.
Немис футболчиси 2011 йилдан бери бирга ўйнаб келаётган ҳужумчи Томас Мюллер билан энг илиқ муносабатда эканини тан олди.
"Бавария"да энг узоқ вақт ким билан ўйнаганимни билсангиз керак. Мюллер билан ҳеч қачон зерикмайсиз, уни ҳар куни кўриш ёқимли.
Биз бир хил ёшдамиз ва бирга кўп нарсаларни бошдан кечирганмиз. Биз бир-биримизни нафақат футбол майдонида, балки шахсан ҳам яхши биламиз”, деди Нойер.