Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 12 февраль куни Тошкент шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади.
Тошкентдаги йиғин 14 февральга қадар давом этади ва шундан кейин терма жамоа йиғинни давом эттириш учун Туркияга жўнаб кетади. Туркиядаги йиғин 26 февраль кунигача давом этади ва у ерда ёшлар терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Мазкур учрашувлардан бири Туркия U-20 ёшлар терма жамоасига қарши бўлиб ўтади. Учрашув 20 февраль куни Анталия шаҳрида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмаджон Мусаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг 21 июнь - 13 июль кунлари айнан Туркияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этади.
Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Туркиядаги йиғинига жалб этилган футболчилари рўйхати:
Дарвозабонлар: Асилбек Омонов («Пахтакор»), Баходир Мирсоатов («Оқтепа»), Акмал Турсунбоев («Пахтакор»);
Ҳимоячилар: Тохиржон Шамсиддинов («Пахтакор»), Максимилиян Фомин («Пахтакор»), Муҳсинжон Убайдуллаев («Пахтакор»), Жавлон Мирабдуллаев («Бунёдкор»), Бобурбек Йўлдошев («Локомотив»), Жалолиддин Саидов («Пахтакор»);
Ярим ҳимоячилар: Жахонгир Абдумўминов («Машъал»), Ихтиёр Тошпўлатов («Машъал»), Абдуллох Олимов («Пахтакор»), Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»), Баҳодир Мирзараҳимов («Пахтакор»), Жасурбек Ҳакимов («Пахтакор»), Сергей Рекун («Пахтакор»), Нурбек Нуриддинов («Насаф»), Аббосбек Махсталиев («Пахтакор»), Владимир Козак («Пахтакор»), Жамшид Искандеров («Пахтакор»), Шохназар Норбеков («Металлург»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»);
Ҳужумчилар: Забиҳилло Ўринбоев («Бунёдкор»), Абдул Азиз Юсупов («Пахтакор»), Тимур Ҳакимов («Пахтакор»), Игорь Сергеев («Пахтакор»).