Португалиялик ярим ҳимоячи Мигель Креспо “Фенербахче”ни тарк этди.
У Испания Ла лигасининг Мадрид клуби - "Райо Вальекано" таркибини кучайтиради. У янги клуби билан жорий мавсум охиригача ижара шартномасига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Креспо “Фенербахче” сафида анчадан бери – 2021-йил сентябридан бери тўп тепади.
Жорий мавсумда 27 ёшли португалиялик ўз жамоасида у қадар тез-тез ўйнамади - у барча турнирларда 18 учрашувда майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди.