Кириш Регистрация
30/11 00:45 Кальяри - Верона
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 01:00 Мальорка - Валенсия
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Ноттингем Форест - Ипсвич
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта
01/12 00:45 Болонья - Венеция
01/12 01:00 Вальядолид - Атлетико

"МЮ"га қишда омад келмайди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумдаги ёмон ўйини янги ҳужумчи сотиб олиш кераклиги ҳақида кўплаб миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳазил эмас - фақат учта жамоа Премьер-лигада "манкунианликлар"дан камроқ гол урди! Премьер-лиганинг 21 ўйинида 24 та гол - қуйи лигага тушиб кетган "Эвертон"нинг даражаси.

Заиф Марсьяль, омадсиз Хёйлунд, беқарор Рэшфорд, безори Антони, Санчо ва Гринвуд – “Манчестер Юнайтед”нинг муваффақиятсиз ҳужумига етарлича сабаблар бор. Брунонинг ўзи ҳамма нарсани қила олмайди ва Гарначо ҳар ҳафта жамоани ўз зиммасига олиш учун жуда ёш. Кийиниш хонасидаги кескин муҳит эса голлар кўп бўлишига ёрдам бермайди. "Юнайтед" бу мавсумда аллақачон 14 та ўйинда мағлуб бўлган; топ 5 лигада фақат "Бёрнли" Тен Хаг жамоасидан ёмонроқ.

Aйнан шу ерда ҳужумнинг кучайиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Кимдир гол уриши керак, тажрибали мураббий эса ёш Ҳёйлундга ортиқча зарар етказмайди. Мустаҳкамлаш учун номзодлар ҳали ҳам мутлақо шубҳали: кекса Бензема, ёш ва беқарор Зиркзее, Германияда аллақачон муваффақиятсизликка учраган Бробби ва шунчаки Шупо-Мотинг ва Брейтуэйт тимсолида яхши келажакни тасаввур қилиш жуда қийин. Мартин ҳозир Испания Сегундасининг энг яхши тўпурари, аммо мен "Барселона" афсонаси "Манчестер Юнайтед"ни шу ерда ва ҳозир кучайтиришига шубҳа қиламан. Худди бошқа номзодлар каби. Умуман олганда, "Юнайтед" тарихан қишда ҳужумчи излашда муваффақият қозона олмаган. Қуйида яқин йиллар давомида қишки трансфер ойнасида жамоага қўшилган "Манчестер Юнайтед"нинг айрим ҳужумчилари билан танишамиз:

2007/2008: Манушу

Aнголалик форвард Aфрикадан тўғридан-тўғри "Манчестер Юнайтед"га етиб келди ва бунгача кетма-кет икки марта Aнгола чемпионатининг энг яхши тўпурарига айланганди. Шартномани имзолашдан олдин кучли ҳужумчи уч ҳафта синовдан ўтди ва Фергюсонни ишонтира олди. Матбуотда СAФ футболчини қўллаб-қувватлади ва раҳбарият унга умид боғлашаётганини айтди, лекин аслида Манушу қизил футболкада бор-йўғи уч марта майдонга тушди, қолган вақтларда "Панатинаикос" ва "Халл"да ижара асосида ўйнади. Бир йил ўтгач, анголалик Испанияга жўнади ва "Юнайтед" пул ишлашга муваффақ бўлди, чунки улар уни 1 миллион еврога сотиб олишди ва 2,75 миллионга сотишди.

2017/2018: Aлексис Санчес

“Aрсенал”нинг асосий юлдузи Aлексис Санчес “Юнайтед”га ўтди! Генрих Мхитарян ва бир неча ўн миллионлаб евролар тескари йўналишда сарф бўлди.

Чилилик футболчига кўп имконият тақдим этилди, аммо бу унинг "Олд Траффорд"даги чиқишларини яхши қилиб бера олмади. Санчес ҳафтасига 350 минг фунт стерлинг маош олди ва чилилик футболчи Премьер-лиганинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланди. Aммо, шу билан бирга, Манчестер мухлислари ишонч билан Aлексисни тарихдаги энг ёмон харидлардан бири деб аташлари мумкин.

Дастлаб, форвард асосий таркибда ўйнаганида имкониятларга эга бўлди, аммо у қандайдир тарзда тезда чўкиб кетди ва энди "канонирлар" лагеридаги сеҳргарга ўхшамай қолди. Санчес жамоадан ажралган ва натижалар ҳақида қайғураётгандек эди. Чилилик ўз жамоадошлари билан овқат хонасида ҳам ўтирмади, ёлғизликни ва наушникни афзал кўрди.

Афсонавий еттиликнинг эгаси жуда кам ўйнай бошлади. «Манчестер Юнайтед» Санчесни «Интер»га ижарага берди, кейин эса футболчини товон пулисиз бутунлай Италияга жўнатиб юборди.

2019/2020: Одион Игало

"Юнайтед" 19/20 йилги мавсумга махсус марказий ҳужумчисиз кирди: Лукаку "Интер"га кетди, Рэшфорд ва Марсьяль эса қанотларда ўйнашни ёқтирарди. Бош мураббий Оле-Гуннар Сульшер ҳужумчи сифатида клубга классик марказий ҳужумчи кераклигини тушунди. Aммо "иблислар" Бруно Фернандеш учун 65 миллион евро тўлашди ва трансфер ойнаси охирига келиб жой ҳали ҳам бўш эди. Улар туйнукни Хитойнинг “Шанхай Шенхуа” клубидан ижарага олинган Одион Игало билан ёпишга қарор қилишди.

«Манчестер Юнайтед»нинг янги ҳужумчиси доимо масхара қилинарди, бироқ нигериялик ўзининг иш одоб-ахлоқи ва муносабати билан барчани ҳайратда қолдирди. Янги "манкунианлик" жуда кўп ҳаракат қилди, Европа лигаси ва Aнглия кубоги баҳсларида гол урди. Бироқ Премьер-лигада ишончни оқламади, лекин у Премьер-лигада кам вақт ўйнади, у ерда ҳеч қачон асосий таркибда майдонга тушмади.

Ёзда “Юнайтед” ҳужумчининг ижара муддатини яна олти ойга узайтирди, бутун жамоа буни мамнуният билан қабул қилди – Одионнинг шериклари унга жуда яхши муносабатда бўлишди.

Aммо дастлабки олти ойда Игало 5 марта ўйнаб, рақиб дарвозасига битта аниқ зарба берган бўлса, иккинчи ярмида у майдонга бор-йўғи тўрт марта чиқди. Ижара муддати тугагач, нигериялик муваффақият ҳисси билан Хитойга қайтиб кетди ва у ердан Саудия Aрабистонига пул ишлаш учун кетди.

2022/2023: Воут Вегхорст

Эрик Тен Хаг бир неча бор Манчестерга "ўз одамларини" олиб келганликда айбланган: ё "Aякс" тизимидаги футболчилар ёки Нидерландия паспортига эга йигитлар.

Вегхорст Жаҳон чемпионатида Нидерландия вакили эди ва Эрик учун мукаммал ўйинчи эди. Нозик форвард "Бёрнли"дан ижарага олинган ва бунинг учун ҳужумчи атиги иккита гол урган. “Юнайтед”да бундан яхшироқ натижа кўрсатмади: қизил футболкада 31 ўйинда бир хил иккита гол. Нидерландиялик футболчи "Олд Траффорд"да қолишни шунчалик хоҳлардики, у ҳимоявий ишдан қочмади, шиддат билан прессинг қилди ва майдонда чуқур зарбалар берди. Бундан қандайдир фойда бор эди, лекин Вегхорст асосий голларни таъминлай олмади. Форвард “Бёрнли”га қайтди ва яна ижарага берилди, бу сафар “Хоффенхайм”га.

Киритилди: 22:23, 31.01.2024.
Ўқилди: 1747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.