Мадриднинг «Реал» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келаётган Майкл Эссьен чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «МЮ»га қарши кечадиган баҳс хусусида фикр билдириб ўтди.
«Биз «Манчестер Юнайтед»дан қўрқмаймиз. «Реал» футболчилари ўйинга тайёр ва барчамиз ўйинни интизорлик билан кутмоқдамиз.
Манкуниянлилар таркибида жуда хавфли ҳужумчилар бор, биз эса уларни тўхтатиш ҳақида ўйлашимиз керак»,- дейди футболчи.