"Нефтчи" кеча Туркиянинг Белек шаҳрида Украинанинг "Волинь" клуби билан назорат учрашувида майдонга тушди. Луцкликлар ҳимоячиси Александр Насонов ўйин ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадим. Бизга нима халал берганини билмайман. Балки куннинг иссиқ келгани бизга таъсир қилгандир. Белекда энг иссиқ кунлардан бири бўлди. Иккинчи бўлимда эса ўйинимиз очилди ва кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Голни эса тасодифан ўтказиб юбордик деб ўйлайман. Рақиб футболчисининг зарбаси яхши чиқди. Тезда ҳисобни тенглаштирдик ва олдинга ҳам чиқиб олдик. "Нефтчи" биринчи бўлимда тўпни яхши назорат қилди. Иккинчи бўлимда эса биз уларга нисбатан устунлик қилдик", дейди Насонов.