Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Пахтакор»нинг бугунги рақиби — «Черноморец»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Пахтакор" Одессанинг "Черноморец" клубига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланиши мўлжалланган.

Бугунги рақиб Украина премьер-лигаси вакили ҳисобланади. Яқиндагина ҳамюртимиз Максим Шацких айнан одессаликлар сафига кўчиб ўтганди. Жамоа 1936 йил "Динамо" номи остида Одессада ташкил қилинган. 1958 йилдан бошлаб ҳозирги номи билан аталишга ўтган. СССР чемпионатида 1974 йил бронза медалига сазовор бўлган. 1990 йил охирги марта ўтказилган кубок мусобақаларида ғалаба қозонган. Украина футболи тарихида эса мамлакат кубогининг илк совриндорига айланган. 1992 ва 1994 йилларда жамоа кубокни ўзиники қилиб олган. 1995 ва 1996 йилларда чемпионатда иккинчи ўринни, 1993, 1994 ва 2006 йилларда учинчи ўринни эгаллаган. Жамоани Роман Григорчук бошқариб бормоқда. Одессаликлар кейинги мавсумда Европа Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ўринлардан бирини эгаллаш учун кураш олиб боришяпти.

"Пахтакор" ушбу жамоа билан СССР чемпионатлари доирасида 36 бор майдонга тушган. 7 бор жамоамиз ғалаба қозонган, Одесса клуби 18 бор зафар қучган. 11 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. СССР Кубоги доирасида "Черноморец" 1 бор ютган бўлса, 4 ўртоқлик беллашувнинг 2таси дуранг билан тугаган, бир мартадан томонлар кучли эканликларини исботлашган.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 12:48, 13.02.2013.
Ўқилди: 3001 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.