Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Месси ва Роналду ўртасидаги ўйин учун чипталар ақл бовар қилмайдиган даромад келтирди! Бу баҳс ўзи қандай ташкиллаштирилди? (Мутолаа учун)

Баҳо:
+ | -

Энди эса Криштиану ўйнамайди?!

Лионель Месси ва Криштиану Роналду ўртасидаги сўнгги ўйин бўлиши кутилган "Ан-Наср" - "Интер Майами" баҳси бугун бўлиб ўтади. Ўйин декабрь ойи бошида эълон қилинган эди ва ўшандан бери бу шунчаки МЛС клубининг мавсумолди машғулотлари доирасидаги учрашув эмас, балки Месси ва Роналду номидаги ўйин, замонамизнинг икки афсонасининг "сўнгги рақси" бўлиши кутилаётганди.

Бутун дунё бўйлаб мухлислар ушбу ўйинни интиқлик билан кутишган эди, бироқ унинг бошланишига бир кун қолганида Роналдунинг ўйинда иштирок эта олмаслиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Аммо шунга қарамай у ўйин учун жамоасининг қайдномасига киритилган. Клуб томонидан ҳеч қандай расмий тасдиқ йўқ, шунинг учун Роналдунинг майдонга тушиши ёки тушмаслиги аниқ эмас.

Қандай қилиб бу ўйин ташкил этилди?

Дастлаб "Интер Майами" Хитойга бориб у ерда тўртта ўйин ўтказиши керак эди. Америка жамоалари кўп йиллар давомида кўтарилиш учун истиқболли деб ҳисобланган Осиё бозорини фаол равишда ўрганмоқда: катта аудитория, футболга қизиқиш, бу катта футбол юлдузларига бўлган қизиқишга асосланган. Бу борада флоридаликларда "face" бор – Мессини ҳамма жойда яхши кўришади, Хитой эса аҳолиси билан бренд қийматини ошириш учун ажойиб ҳудудга ўхшарди. "Биринчи кундан бошлаб "Интер Майами" глобал брендга айланишни бошлади. Шу мақсадда биз 2024 йилги мавсумолди тақвимимизни аниқлаш учун муҳокамалар олиб бордик", - дейилади клуб баёнотида.

Аммо сафар "кутилмаган ҳолатлар" туфайли бекор қилинишига тўғри келди - ва эълондан сўнг дарҳол клуб Саудия Арабистонига кетишга қарор қилгани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. “Интер Майами” дастлаб ҳамма нарсани инкор қилди: клуб бундай хабар нотўғри эканлигини, чунки улардан расмий хабарлар бўлмагани, Хорхе Маснинг (клуб эгаси) ОАВда эълон қилинган сўзлари эса унга тегишли эмаслигини таъкидлади. Аммо шу билан бирга, “Интер Майами” клуб мавсумолди турнирини хорижда ўтказиш имкониятларини қидираётганини инкор этмади. Саёҳатга қизиқиш сабаби аниқ - унинг номи эса Лео Месси. Бир йил аввал, аргентиналик Америка клубига келгунига қадар жамоа Флоридада олтита ўртоқлик ўйини ўтказган, уларнинг аксарияти ёпиқ эшиклар ортида ўтган ва мухлисларда катта қизиқиш уйғотмаганди. Бу мавсумда ҳаммаси бошқача: “Интер Майами” Сальвадор ва Далласда иккита кўргазмали ўйин ўтказди, Саудия Арабистонидаги иккита учрашувдан сўнг Гонконг ва Японияда ўйнаш учун йўл олади. Олтита қизиқ бўлмаган ўртоқлик ўйинлари ўрнига клуб мавсумолди ўйинларини катта оломон, катта пул ва кўплаб янгиликлар билан кутиб олди - бу глобал брендга эга жамоага хос бўлган нарса.

Саудия Арабистони ҳар доим аргентиналик суперюлдузни қўлга киритишга интилган. Мамлакат Роналдуни ўзига тортгач, Лео навбатдаги нишонга айланди, чунки бир чемпионатда замонамизнинг иккита энг йирик юлдузи бўлиши уларнинг стратегиясини минг марта тезлаштирарди. Аммо Месси АҚШни танлади, шунинг учун саудияликлар уни мамлакатга жалб қилишнинг бошқа йўлларини излашларига тўғри келди. Бир йил олдин, Лео ҳали "ПСЖ"да бўлганида, Париж клуби Ар-Риёдга "Ан-Наср" ва "Ал-Ҳилол" юлдузларидан иборат бирлашган жамоа билан ўйинга таклиф қилинганди. Месси ва Роналду майдонда тўқнаш келди ва бу ҳақиқий шоу бўлди: жамоалар ўзаро тўққизта гол уришди, Лео учинчи дақиқада гол урди, Криш дубль қайд этди. Чипталар ақл бовар қилмайдиган миқдорда пул туради ва битта "олтин чипта" учун бутун ким ошди савдоси ўтказилди. Кимошди савдоси 266 минг долларлик таклиф билан очилди ва 2,6 миллион долларга якунланди — ғолиб саудиялик кўчмас мулк тадбиркори Мушреф бин Аҳмад Ал-Ғамдий бўлди. У тарихий ўйинни ВИП ложадан томоша қилди ва ўйиндан сўнг кийиниш хонасига кирди. Ушбу чиптани сотишдан тушган барча маблағ хайрия ишларига ўтказилди.

Бу йил Саудия Арабистони раҳбарияти икки афсона ўртасида сўнгги "Last Dance"ни ўтказишга қарор қилди. Мамлакат “Интер Майами”ни Riyadh Season Cup'да иштирок этишга таклиф қилди – бундай келишув ҳар икки томон учун ҳам фойдали эди, шунинг учун Америка клуби рози бўлди.

"Ушбу ўйинлар жамоамиз учун муҳим синов бўлади, бу эса янги мавсум олдидан бизга фойда келтиради. Жамоамиз “Ал-Ҳилол” ва “Ан-Наср” каби клублар билан рақобатлашиш имкониятига эга бўлишидан хурсандмиз", - дейди "Интер Майами" спорт директори Крис Хендерсон.

Мавсум кубоги нима?

2019 йилдан буён мамлакатда "Саудия Арабистони 2030" стратегиясининг бир қисми сифатида ҳукумат томонидан молиялаштириладиган йиллик кўнгилочар ва спорт фестивали Riyadh Season бўлиб ўтади. У октябрдан мартгача давом этади ва кўплаб тадбирларни ўз ичига олади: концертлар, кўргазмалар, спорт мусобақалари, гастрономик фестиваллар ва бошқалар. Ўтган йили, масалан, турли мамлакатлар ўз маданиятини намойиш этадиган кўплаб зоналар ташкил этилди ва "ПСЖ" келди. Бу мавсумда спорт мусобақалари рўйхати сезиларли даражада ошди: бокс (Тайсон Фьюри Фрэнсис Нганнуга қарши), кураш, теннис (Новак Жокович ва Карлос Алькарас келди), Испания Суперкубоги, Италия Суперкубоги ва энди Месси иштирокидаги мавсум кубоги ҳам бор эди. Унда ҳаммаси бўлиб учта жамоа иштирок этади: "Ал-Ҳилол", "Ан-Наср" ва "Интер Майами".

Кўнгилочар ҳокимият раиси Турки Ал аш-Шайхнинг сўзларига кўра, ҳукумат 2019 йилда тадбирларга 3,1 миллиард риал (830 миллион доллар) сарфлаб, "тўғридан-тўғри ва билвосита" 6 миллиард риал даромад келтирди. Бу мавсумдаги фестивалнинг 60 кунида 12 миллион ташриф буюрувчи кўрсаткичидан ошиб кетди ва режалаштирилган даромаднинг 40 фоизи ҳомийлик ва бир қатор йирик битимлар бошланишидан олдин олинган. Йиллар давомида Riyadh Season минтақада муҳим воқеага айланди: фестивал сайёҳларни жалб қилади, маҳаллий ва бошқа маданиятларни тарғиб қилади, шунингдек, катта маблағ олиб келади – расмийларнинг фикрича, стратегия ҳақиқатда ишламоқда.

Месси ва Роналду учрашуви нима беради?

Кўнгилочар ҳокимият раиси Турки Ал аш-Шайх Кубок ўйинлари учун барча чипталар сотилганини айтди - жами савдодан 12 миллион долларга яқин даромад келтирилди. Бунда ҳомийлик шартномалари ҳисобга олинмайди. Ал аш-Шайхнинг сўзларига кўра, ўйинлар трансляциясини 300 нафар мутахассис кузатиб боради, шунингдек, у битта ўйинни ташкил қилиш Жаҳон чемпионатининг саккизта ўйинига тенг эканлигини қўшимча қилди.

"Интер Майами"нинг молиявий фойдаси ошкор этилмаган, аммо жамоа шаҳзода Ал-Валид бин Талалга тегишли "King Tower"даги "Four Seasons" меҳмонхонасида истиқомат қилаётганидан келиб чиқадиган бўлсак, жамоа молиявий томондан ҳам зарар кўрмайди. Масалан, "ПСЖ" бир йил аввал 10 миллион доллар олган.

Агар Роналду бугунги ўйинда иштирок этмаса, бу Саудия Арабистони даромадига таъсир қилиши даргумон - чипталар аллақачон сотилган, ҳомийлик пакетлари ҳам. Аммо мухлислар бу баҳсда Месси ва Роналду ўртасидаги сўнгги "жанг"ни кўриш истагида бўлганлиги барчага маълум.

Киритилди: 21:45, 01.02.2024.
Ўқилди: 7029 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.