Кириш Регистрация

Бонуччи "Ювентус"га қарши даъвосидан воз кечди

Баҳо:
+ | -

Леонардо Бонуччи "Ювентус"га қарши даъвосидан воз кечди.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг июль ойида Турин клуби ҳимоячини асосий таркибдан чиқариб, сотувга қўйганди. Шундан сўнг футболчи "Унион Берлин"га кўчиб ўтди. Бонуччи "Ювентус" устидан судга мурожаат қилиши хабар қилинганди.

Бироқ томонлар муаммони суддан ташқари ҳал қилишга муваффақ бўлишди. Бонуччи ва "Ювентус" қўшма баёнот бериб, футболчи суд жараёнини давом эттиришдан бош тортган.

Леонардо 2010 йилдан 2017 йилгача ва 2018 йилдан 2023 йилгача "Бьянконерилар"да ўйнаган. 2024 йилнинг январида у "Фенербахче"га ўтди.

Киритилди: 07:52, 02.02.2024.
Ўқилди: 573 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.