«Барселона» клуби ҳужумчиси Педро терма жамоадаги жамоадоши Серхио Рамос ҳақида илиқ фикрларни билдириб ўтди. Унинг фикрича, Рамос дунёнинг энг кучли марказий ҳимоячиси.
«Кимни «Барселона»га олиб келишим мумкин эди? Серхио Рамосни. У кучли, тез ва тўп билан яхши муомалада бўладиган дунёнинг энг кучли марказий ҳимоячиларидан бири» дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Daryo.Uz нашри Gоаl.cоm сайти маълумотларига таяниб.